Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

инсондан беихтиёр юз берадиган ёки унга мажбуран тушадиган ишлардир. У ҳис қилинадиган иш бўлиб, уни ҳис орқали идрок этиш мумкин. Шунинг учун далили ақлийдир. Қадар эса инсон нарсаларда содир қиладиган хусусиятлардир. Ўтда ёндириш, пичоқда кесиш каби. Бу хусусиятлар ҳис этиладиган нарса бўлиб, ҳис уни идрок қила олади. Демак, қадарнинг далили ақлийдир.


Булар Ислом ақидаси далилининг турларидир. Аммо ҳар бирининг далили ҳақида айтадиган бўлсак, Оллоҳнинг борлигига далил ҳар бир нарсада мавжуд, чунки ҳис ва идрок қилинадиган нарсаларнинг мавжудлиги қатъий нарса. Уларнинг ўзидан бошқага муҳтожлиги ҳам қатъий нарса. Демак, яратувчига махлуқ эканлиги ҳам қатъий нарсадир. Чунки ўзидан бошқага муҳтожлиги унинг бошқа тарафидан яратилганлигини англатади. Унинг муҳтожлиги ундан аввал бошқа нарса бўлганлигига далолат қилади. Демак, у азалий эмас экан. Бу ерда «бир нарса бир нарсага муҳтож, ўзидан бошқа нарсага эмас. Чунки нарсалар баъзиси баъзисини тўлдиради, лекин улар мажмуаси бўйича муҳтож эмас» дейиш ўринсиз. Чунки далил келтириш қалам ёки қоғоз каби муайян бир нарса устида кетяпти. Албатта, далил бу қалам ёки қоғоз яратувчининг яратган нарсаси эканлигига қаратилган. Бундан зоҳир бўладики, бу нарсанинг ўзи унга бошқа нарсанинг муҳтожлигидан қатъий назар, ўша бошқа нарсага муҳтож бўляпти. Муҳтож бўлган ўша бошқа нарса аниқ ҳис ва мушоҳада қилиб кўрилган нарсадир. Қачонки нарса ўзидан бошқа нарсага муҳтож бўлса, демак у азалий эмас ва у махлуқ эканлиги исботланади. Нарса модда бўлганлиги учун моддага муҳтож дейилмайди. Чунки нарсани модда ва у моддага муҳтож десак ҳам бу муҳтожлик ўзига эмас, балки бошқа бир моддага бўляпти. Модда ўзича бошқа бир модданинг эҳтиёжини қондиролмайди. Балки эҳтиёжни қондириш учун моддадан бошқа нарса мавжуд бўлиши зарур. Демак, модда ўзига эмас, ўзидан бошқа нарсага муҳтож. Масалан, сув буғга айланиши учун ҳароратга муҳтож. Агар сув модда, ҳарорат ҳам модда деб билган чоғимизда ҳам, сув буғга айланиши учун ҳароратнинг ўзи кифоя қилмайди. Бунинг учун ҳароратнинг муайян нисбати бўлиши керак. Сув ҳароратнинг мана шу муайян нисбатига муҳтож. Бу нисбатни белгилайдиган ва моддани ўша нисбатга бўйсунишга мажбур қиладиган нарса сув ҳам, ҳарорат ҳам эмас, балки булардан бошқа нарсадир. Шунга кўра модда унга мана шу нисбатни белгилаб берадиган зотга муҳтож. Демак, у моддадан бошқа нарсага муҳтож бўляпти. Модданинг ўзидан бошқага муҳтожлиги табиий жараён. Шунга кўра, ҳис ва идрок қилинган нарсалар яратувчи учун махлуқдир.

 

Яратувчи аввали йўқ, азалий бўлиши лозим. Агар азалий бўлмаса, у яратувчи эмас, яралган махлуқ бўлади. Унинг яратувчилиги азалий бўлишини тақозо этади. Демак, яратувчи азалийдир. Агар яратувчи бўлиши мумкин деб ўйланган нарсалар текширилса, у ё модда, ё табиат, ёки Оллоҳ Таоло бўлиб чиқади. Аммо модданинг яратувчи бўлиши ботил. Чунки биз юқорида модда бошқа бир нарсага айланиши учун унга бу нисбатни белгилаб берадиган зотга муҳтож бўлишини айтиб ўтдик. Демак, у азалий эмас. Азалий бўлмаган нарса эса яратувчи бўла олмайди. Табиат яратувчи бўлиши ҳам ботил. Чунки табиат

 

13-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260